Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ВА БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ 108-СОНЛИ ҚЎШМА ЙИҒИЛИШ БАЁНИДАГИ ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИ БАЖАРИЛМОҚДА.

Жорий йилнинг 27 октябрь куни тасдиқланган қўшма йиғилиш баён ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Максумов, вилоят прокурорининг соҳа бўйича катта ёрдамчиси Р.Халиловлар томонидан, тегишли ташкилотлар масъул ҳодимларига юқоридаги баён юзасидан берилган топшириқлар ва амалга оширилаётган ишлар натижаси бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, ишчи ва назорат гуруҳ ҳодимларига, туризм соҳасидаги транспорт қатнови, зиёратгоҳларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, wi-fi нуқталари ва қўшимча амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳафталик маълумотларни ўз муддатларида сифатли тақдим қилиш ҳамда муаммоларни жойларига чиқиб ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар бериб ўтилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok