Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси томонидан тиббиёт ходимларининг байрами муносабати билан 13 ноябрь куни Бўтақора Мурувват уйида байрам тадбири ташкил этилиб, барча меҳрга мухтож фуқароларга сидқидилдан хизмат қилган тиббиёт ходимларига эсдалик совғалар топширилди.

Бундан ташқари Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Яшил Макон умуммиллий лойиҳаси доирасида Бўтақора Мурувват уйини янада кукаламзорлаштириш мақсадида манзарали дарахтлар экилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ...

Барча жойда бўлгани каби вилоятимизда ҳам тиббиёт ходимлари куни кенг миқёсда нишонланди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Ҳамраев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиалида бўлиб, соҳа ходимларини байрам муносабати билан самимий қутлади.

Жараёнда Б.Ҳамраев шарафли касб эгаларининг меҳнатини эътироф этиб, фидойи шифокор ва ҳамшираларга байрам совғаларини тантанали топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АБАТ ОФЙ ОБОД БЎЛМОҚДА

Давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Хусусан, шимолий туманлар аҳолисини турмуш даражасини ошириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бошқа масалаларда кўмаклашиш учун вилоятлар ушбу ҳудудларга бириктирилган.

⚡️Андижон тумани Кегейли туманининг Абад ОФЙга бириктирилган бўлиб, Андижон туманидан келган вакиллар барча соҳалар кесимида фаолият олиб бормоқда.

Ушбу овуллардаги кўчалар туманнинг Автомобил йўллларидан фойдаланиш УК ходимлари томонидан ички йўллар 1236 м шебенлаштирилди.Ҳозирда яна 1000 м ички йўллар шебенлаштирилади.

Туманнинг "Электр таъминоти" корхонасининг раҳбари иштирокида мазкур овулнинг электр таъминоти ходимлари билан иш тақсимоти бўлиб чиқилган бўлиб, Абатдаги барча электр таянчлар қайта кўрилиб, 30 та бетон таянчлар ўрнатилди.

👉Ишлар якунига кўра, ҳудуд аҳолиси сифатли ва узлуксиз электр энергия билан таъминланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok