AGRO OLAM
20.1K subscribers
18.8K photos
10.9K videos
1.76K files
17.9K links
Қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган энг сўнгги ва ишончли хабарлар, шунингдек барча фойдали маълумот, тавсия, видео лавҳа ва китобларни "AGRO OLAM"да кузатиб боринг

Веб сайт👉 agro-olam.uz

Мақола йўллаш учун👉 @AgroOlamUzAdmin

Реклама: @AgroOlamGroup
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғбон акаларимиз учун фойдали лайфхаклар жамланмаси

Барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз 🛫

Обуна бўлинг
👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
🍀 Ғўза дефолиациясида муҳим саналган қандай факторлар бор деб ўйлайсиз?

🌿 Дефолиация самарадорлигига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар қуйидагилар:

🔹 Ҳаво ҳарорати — 22–25°C суткалик ☀️
🔹 Тупроқ намлиги — 60–65% 💧
🔹 Дефолиантлар — тўғри турни, меъёр ва муддатда қўллаш муҳим 📆
🔹 Ишчи эритма сарфи — 300–400 л/га 💦
🔹 Ғўза навлари — ҳар бир навга алоҳида ёндашув керак 🌱
🔹 Ғўзанинг биологик етилганлиги — тайёрлик даражаси 📈
🔹 Кўчат қалинлиги — меъёрдан ташқари зичлик таъсир қилади 🌾
🔹 Пуркагичлар тури — замонавий техника самарани оширади 🚜

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉 @mobetcouz
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Ҳурматли Mobetco & Rainbow компанияларининг ижтимоий тармоқдаги тўқимачилик кластери ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари, соҳa вакиллари!

Компаниямиз томонидан келтирилган, юмшоқ таъсир этувчи 💧 Eurodefol 54% (Redfire 54%) дефолиантимиз қисқа фурсат ичида сизларнинг эътирофингизни қозонишга улгурди.

📢 2025 йил дефолиация тадбирларини амалга ошириш учун маҳсулотларимизни 🛒 харид қилишда кеч қолманг!

😎😎😎😎😎😎

Мурожаат учун: 🌐 👉 @mobetcouz
📲Call-center: 55 500 26 00

📷 Instagram | 🔵 Facebook | 🎬Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўй боқишга қизиқадиганлар учун фойдали тавсия

Чорвага қизиқадиган барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз

Обуна бўлинг
👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦬 Буқа боқувчилар учун Ратсион.

Чорвага қизиқадиган барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз

Обуна бўлинг
👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пахта_2025 🇺🇿🌟
#РЕСУРСТЕЖАМКОР__АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР

📌Тошкент вилояти,
Пискент тумани
.

🌱Пахта хосилининг шу бугунги ривожи. 😊👍

📆 18 июнь 2025 йил.

«ONE MAXIMUM MATION» МЧЖ Сизни эътиборингизга:
"Immunoaktiv" препаратлари ва
"Fitovak+complex",
— "Bloom",
— "К2"
— "Duo Duet" ўғитларини тавсия қилади.

🏪 Мурожаат учун
Тошкент шахри:
📞 903309669
📞 974018822

🇺🇿
@FitovakTabiiyDehqonchilik
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
50 туп 🫐АНЖИРдан 100 МИЛЛИОН ДАРОМАД

©Agrobank https://youtu.be/Qq4h7yRjLo4?si=fOsUtgmD_2tc9EGK

Барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз 🛫

Обуна бўлинг
👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизнингча Неча Литр 🥛Сут беради
🤦‍♂️😁😂

Шунақанги серсут
🦬буқалардан боқаётган 😜чорвадор акаларга жўнатиб уларнинг ҳам кайфиятини кўтариб қўямиз

Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣18👍3
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини кўпайтиришда янги захира ва имкониятларни ишга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по задействованию новых резервов и возможностей для увеличения экспорта плодоовощной и продовольственной продукции.

Facebook|Instagram|X
👍6
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўнгги уч йилда 250 минг гектар пахта ва ғалла ери озиқ-овқат етиштиришга берилгани, 160 минг гектар янги боғ ва токзор барпо этилгани, эскирган 107 минг гектари янгилангани, 1 миллиард долларлик 1,5 мингта озиқ-овқат лойиҳаси ишга тушганини таъкидлади.

Бундан ташқари, 100 минг тонна сақлаш, 70 минг тонна қуритиш, 46 минг тонна саралаш ва қадоқлаш қувватлари яратилди.

Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар халқаро миқёсда эътироф этилмоқда. Шу ойда Ўзбекистон Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Кенгаши аъзолигига сайланди.

Бу миллий ва минтақавий ташаббусларни илгари суриш, янги лойиҳаларга маблағ жалб қилишда биз учун катта имконият”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|X
👍5
Давлатимиз раҳбари халқаро вазият кун сайин ўзгариб бораётгани, йилдан-йилга такрорланаётган об-ҳаво инжиқликлари, “аномал иссиқ” ва “аномал совуқ” деган тушунчалар одатий ҳолга айланиб улгурганига эътибор қаратди.

Бундай қалтис шароитда ҳар бир экспорт бозори мамлакатимиз учун ўта муҳимлиги, керак бўлса, бу – иқтисодий хавфсизликнинг устувор йўналишларидан бири экани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис соҳа масъуллари ва ҳокимлар об-ҳавони баҳона қилавермасдан, шароитга мослашиб, иссиқ ва совуққа, сувсизликка чидамли маҳсулотлар етиштиришга ўтиши зарурлиги қайд этилди.

Ўтган 6 ойда озиқ-овқат экспорти 44 фоиз ўсиб, 1 миллиард 326 миллион доллар бўлди. Экспорт географияси 16 та давлатга кўпайди.

Шу билан бирга, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари, Қорақалпоғистон мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортининг суръати бўйича қолган ҳудудлардан ортда қолаяпти. Навоий вилояти эса ўтган йилги кўрсаткичларига ҳам чиқа олмади.

Ушбу ҳудудлар ва уларга Ҳукуматдан бириктирилган вакиллар бу борадаги ишларини фаоллаштириши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
👍5
Экспорт 21 та туманда ўтган йилга нисбатан 70 фоизга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, бу туманларда 80 минг гектар пахта ва ғалла экилмайдиган майдон, яна 55 минг гектар томорқа ери бор.

Ушбу 21 та туман ҳокимига вилоят ҳокимлари билан биргаликда бу борада ўзгариш қилиш бўйича аниқ режаларни тузиш топширилди.

Маҳсулотларимиз сифатли ва ширин бўлгани учун ташқи бозорларда “Ўзбекистонда етиштирилган” бренди шаклланган”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Лекин, айрим “чаққон” савдогарлар ҳаммадан олдин қимматроқ сотишни кўзлаб, хом мевани экспортга чиқараётгани танқид қилинди. Оқибатда хориждаги савдо тармоқлари минглаб тонна Ўзбекистон маҳсулотини хом ҳолатда етказиб берилгани учун қабул қилмаган.

Натижада Ўзбекистонда етиштирилган маҳсулотлар ташқи бозорда ўз ўрнини йўқотиши мумкинлиги қатъий кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
👍6
Президентимиз хориждаги элчихона ва бош консулхоналарни экспортни кўпайтиришга фаолроқ кўмаклашишга чақирди.

Масалан, бу йилги мева-сабзавот экспортининг 80 фоизи 5 та давлатга – Россия, Покистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Хитойга тўғри келади. Ўтган йилга нисбатан Жанубий Корея, Венгрия, Малайзия, Польша, Қозоғистонга камайган.

Буюк Британия, Италия, Швеция, Япония, Ҳиндистон, Қатарга экспорт кутилганидек бўлмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Элчихоналардаги савдо маслаҳатчиларининг бу борадаги фаолияти суст экани қайд этилди.

Элчиларга экспортчи корхоналар билан бирга ишлаб, уларга бозор топиш, кўргазмалар ташкил қилиш, савдо уйи ва омбор ташкил қилиш, маҳсулотига сертификат олиш каби масалаларда кўмаклашиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
👍5
Йил бошида “мева – ҳудуд – хорижий давлат” тизими асосида ишлар ташкил қилинган эди. Шунга қарамай, вазирлик ва идоралар, ҳокимлар ҳалигача эскича ёндашув билан ишлаётгани қайд этилди.

Ўтган йили мева-сабзавот экспортининг 75 фоизи май-октябрга, яъни жаҳон бозори маҳсулотга тўйинган, нархлар арзонлашган даврга тўғри келган. Ноябрь-мартда эса нарх 2-3 баробар қиммат бўлади.

Экспортга масъуллар ўзи янгилик қилолмаса, тадбиркорлардан ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, аввал 1 килограмм олча 30 центга ҳам сотилмаган. Илғор экспортчиларимиз бу йил 9 минг тонна “шок” усулида музлатилган олчани 26 миллион долларга экспорт қилган. Ўзимизда олча етишмагани учун импорт қилиб, музлатиб, реэкспорт қилишни ҳам бошлашган.

Шунинг учун ҳам дала четида экспортбоп маҳсулотлар, хусусан олчани кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилда 2 минг 600 гектар дала четига экилган экинлар сувсизлик сабабли қуриб қолган. Жондор, Оҳангарон, Ғаллаорол, Тўрақўрғон ва Янгибозор туманлари дала четида томчилаб суғориш бўйича яхши тажриба қилди. Вилоят ҳокимларига ушбу тажриба асосида экин қуриб қолган 2 минг 600 гектарда томчилаб суғоришни жорий қилиш топширилди.

Шунингдек, мева-сабзавот замонавий қадоқда экспорт қилинса, кўпроқ даромад олиш мумин. Бу йил ҳудудларда 16 та замонавий қадоқ ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга тушди. Бу йўналишдаги ишларни кучайтириш, йил якунигача яна 15 та бундай корхонани ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
👍5
Экспортда энг катта захиралардан биридуккакли маҳсулотлар. Ҳар йили 450 миллион долларлик ловия, мош, тариқ ва нўхат экспорт қилинмоқда.

Бу экинлар пахта билан бир вақтда етилгани, ишчи кучи етишмагани учун ҳосилнинг 30 фоизи исроф бўлмоқда. Лекин бирорта ҳоким шу пайтгача янги экин ерларини кўпайтириш у ёқда турсин, тайёр ҳосилнинг ўзидан 150-200 миллион доллар экспорт бой берилаётганини ҳисоб-китоб қилмагани танқид қилинди.

Бутун дунёда фермерлар дуккакли экинларни махсус комбайн билан йиғиштиради. Шу боис Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан дуккакли экин экиш-йиғиш техникаларига 15 фоизгача субсидия берилиши, кредит ставкасининг 10 фоиздан ошган қисми қоплаб берилиши эълон қилинди.

Мутасаддиларга бир ойда ушбу тизимни йўлга қўйиш, йил охиригача 200 та бундай техникани олиб келиш топширилди.

Ўзимизда дуккакли маҳсулот етишмагани учун тадбиркорлар импорт қилиб, қайта ишлаб, реэкспорт қилаяпти. Лекин экспортчилар республика ичида ташишга ортиқча харажат қилмоқда. Чунки амалдаги тартибга кўра, маҳсулот қайси чегара постидан кирса, экспорт ҳам ўша ердан бўлиши керак.

Шу муносабат билан Божхона қўмитасига божхона режимида қайта ишланган маҳсулотни исталган постдан экспорт қилиш тизимини йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
👍5
Бугунги кунда янги боғларни барпо қилиш ва эскиларини янгилаш учун 350 миллион дона вирусдан холи, серҳосил ва экспортбоп мева кўчатларига эҳтиёж борлиги қайд этилди.

Республика бўйича 16 та туманда “Агростар” компаниялари ташкил қилинди. Улар ишни энг аввало замонавий маҳсулотни кўпайтиришдан, яъни уруғ, кўчат ва ўғитдан бошлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масъулларга “Агростар” компаниялари учун замонавий “ин-витро” лабораторияларини барпо этиш, 16 та туманда сақлаш, қадоқлаш, саралаш ва қайта ишлашни ўз ичига олган биттадан замонавий агромажмуани ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
👍5
Бугунги кунда республикада 5,1 минг гектар иссиқхоналар мавжуд бўлиб, сўнгги етти йилда уларда етиштириладиган маҳсулот ҳажми 110 минг тоннадан 546 минг тоннага кўпайди.

Лекин, тадбиркорлар кредит оғирлиги, ўғит нархи қимматлиги, узлуксиз газ таъминоти йўқлигини айтмоқда. Масалан, 600 гектардан ортиқ майдондаги иссиқхона фаолиятини тўхтатган, 128 гектари қарздорлик сабабли банк балансига ўтган.

Шу боис иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади. Эндиликда:

- ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган, табиий газда ишлаётган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолатли ҳажмда берилади;

- кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган ҳамда экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарга ҳам табиий газга қайтиш имкони берилади;

- айланма маблағ етарли бўлиши учун олдиндан тўлов октябрь-март ойларига 50 фоиз қилиб белгиланади. Бунда, иссиқхоналар газ корхоналари билан 1 октябргача шартнома имзолайди;

- табиий газдан кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимига ўтган иссиқхоналарга ажратилган кредит муддати узайтириб берилади;

- иссиқлик насослари технологияларида ишлайдиган иссиқхона ташкил қилганларга харажатларнинг 20 фоизгача қисми, бу ишлар кредит ҳисобидан бўлса, кредит ставкасини 4 фоизи қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X
👍5
Бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши белгиланди. 2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.

Солиқ қўмитасига бутун тизими, таҳлилий ва ақл марказларини сафарбар этиб, иссиқхоналардан қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш, агар газ берилган бошқа соҳаларда қўшилган қиймат кам бўлса, газни иссиқхоналарга йўналтириш топширилди.

Экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни узил-кесил ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

“Барча эшитиб олсин: иссиқхоналар бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳисобланади”,

- деди Президентимиз.

Тегишли идораларга соҳада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
👍5
Ҳозиргача 200 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани катта самара бергани таъкидланди. Натижада 420 миллион кубметр сув иқтисод қилиниб, қўшимча 65 минг гектарда мева-сабзавот етиштириш имконияти яратилди.

Ушбу ишлар учун ўтган йили 2,6 триллион сўм, жорий йил эса 1,2 триллион сўм сарфланди. Йил якунигача яна 10 минг гектарда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиш, шунингдек, 200 минг гектарни лазерли текислаш учун 1 мингта техника харид қилиш режалаштирилган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бу йил учун зарур маблағларнинг молиявий манбасини ҳал қилиш, келаси йил дастури учун 2 триллион сўм ресурс шакллантириш топширилди.

Президентимиз дала четига экин экиш, кооперациялар бўйича қонунлар ва Сув кодексининг қабул қилингани сув танқислиги шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади. Энди депутат ва сенаторлар, маҳаллий Кенгаш вакиллари қишлоқ хўжалигида даромадни ошириш, экспортни рағбатлантириш, тадбиркорларни стандартлар жорий қилиш ва сертификат олишга ўргатиш бўйича фаол бўлиб, қонунчиликка оид янги таклиф берсалар, бу ҳам мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.

Ҳукуматга штаб ташкил қилиб, экспортчи, иссиқхоначи ва бошқа мева-сабзавот етиштирувчилар билан доимий мулоқот платформасини ишга тушириш, тадбиркорларнинг давлат идоралари билан боғлиқ барча муаммоларини аниқлаб, жойида ҳал қилиб бориш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда тадбиркорларнинг намунали тажрибалари кўриб чиқилди, мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|X
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўйларнинг қулоғига рақамли белги тақишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида гаплашамиз

Чорвага қизиқадиган барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз

Обуна бўлинг
👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8