O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi rasmiy kanali/Oficjalny kanał ambasady Uzbekistanu w Polsce
3.69K subscribers
578 photos
147 videos
1 file
223 links
O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi faoliyatiga oid / Działalność Ambasady Uzbekistanu w Polsce
Теl.: + 48 22 894 62 30
Email: pl.consulate@mfa.uz (konsullik masalalari)

Bot: @Embuzpoland_bot
taplink.cc/uzbekistanembassypl
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#event

👍 IT Park Uzbekistan delegatsiyasi Varshavada “Uzbekistan Outsourcing Conference” tadbirini muvaffaqiyatli o‘tkazdi.

Tadbirda Polshaning 60 dan ortiq IT kompaniyalari O‘zbekistonning biznes muhiti va sharoitlarini o‘rganish maqsadida ishtirok etdi. Konferensiya ishtirokchilari O‘zbekistonning autsorsing salohiyatiga ulkan qiziqish bildirib, uni turli xizmatlar ko‘rsatishning istiqbolli yo‘nalishi sifatida baholadilar.

🕸 Batafsil veb-saytda.
___________

👍 Delegation of IT Park Uzbekistan hosted the Uzbekistan Outsourcing Conference in Warsaw, which was a resounding success.

Over 60 Polish ITes-companies gathered at the event to explore the business environment and conditions of Uzbekistan. The attendees showed substantial interest in Uzbekistan’s outsourcing potential, recognizing it as a promising destination for various services.

🕸 Read more on website.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароси Тоҳир Захидов йўқолгани ҳақида хабар тарқалди. Яқин қариндошлари у билан алоқани йўқотган бўлиб, охирги икки ой давомида Т. Захидов алоқага чиқмаган.

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлими Польша ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда унинг жойлашган жойини аниқлаш ишларини олиб борди. Маълум бўлишича, Т. Захидов Польша ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган ва вақтинчалик чегара ҳимояси лагерининг ихтиёрида бўлган.

Ҳозирда унинг ватанига қайтиши учун зарур ҳужжатлар ва авиачипта расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Унинг қайтиши 2024 йил 21 ноябрга режалаштирилган.

Чет элда бўлган барча фуқароларимиздан давлат чегараларини кесиб ўтиш ва чет элда бўлиш қоидаларига риоя қилинг.

Ҳар қандай фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёрмиз.


📞+48228946230
👉 Телеграм канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏆🏆🏆
🇺🇿"Vatandoshlar" jamoat fondi O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog'i qabul qilinganligining 33 yilligi munosabati bilan xorijdagi vatandoshlar o'rtasida "Bayrog'im - g'ururim!" tanlovini o'tkazmoqda!

➡️Yo'nalishlar:
1) Fotosuratlar
2) Videomateriallar
3) She'riy asarlar

🖋Tanlov talablari:
- Ijodiy ishlarda O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog'i aks etishi;
- Ijodiy va kreativ yondashuv, mazmunan tugal va ma'naviy jihatdan o'rinli bo'lishi;
- Videomateriallar davomiyligi 2 daqiqadan oshmasligi;
- Fotosuratlar jpg yoki png formatlarda yuborilishi;
- She'riy asarlar muallifi tanlov ishtirokchisining o'zi bo'lishi kerak.

🧷Tanlov 2 bosqichda o'tkaziladi:
1-bosqichda ijodiy ishlarning barchasi jamlanib, tahlil qilib chiqiladi;
2-bosqichda tanlov talablariga mos ijodiy materiallar saralab olinib, ovoz berish yo'li bilan g'oliblar aniqlanadi.

🎁Tanlovda har bir yo'nalish bo'yicha bittadan g'olibga eng so'nggi rusumdagi smartfon sovg'a qilinadi.

💻Ijodiy ishlar 17-noyabrga qadar Fondning quyidagi telegram bot manziliga yuboriladi:
@Vatandoshlar_tanlov_uchun_bot

✈️Kanalga ulanish:
https://t.me/vatandoshlar_fond

Bizni kuzatib boring.
📱Facebook | 🌐Instagram |
📹YouTube | 🌐Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Элчихонага 1975 й. Жиззах вилоятида туғилган фуқаро К.С.нинг (расмда кўрсатилган) яқин қариндошлари мурожаат этиб, узоқ вақтдан буён алоқага чиқмаётгани сабабли, уни топишда амалий ёрдам беришни сўрадилар.

Ушбу шаҳсни кўрган, билган ва учратган ҳамюртларимиздан зудлик билан Ўзбекистоннинг Варшавадаги Элчихонасига хабар беришларини сўраймиз.

ТОПИЛДИ,

Тел.: +48 22 894 62 30
Эл.манзил:
pl.consulate@mfa.uz
Hurmatli vatandoshlar!

Sizni 18 noyabr kuni Oʻzbekiston Respublikasi davlat bayrogʻi kuniga bagʻishlangan konferentsiyasiga taklif qilamiz.

Konferentsiya davomida O'zbekistonning boy madaniyati va tarihi hususida taqdimot bo'lib o'tadi. Shuningdek tadbir jarayonida Davlat ramzlarining ahamiyati hususida davra suhbati va Elchi bilan ochiq muloqot tashkil etiladi.

📅 18 Noyabr
10:30 – 14:30
📍 Kabinet 21, Vistula Universiteti, ul. Stokłosy 3, Warszawa.

Tadbirga roʻyhatdan oʻtish: https://forms.gle/GNbzGarpLmY5q16s5
1991-yil 18-noyabr kuni O‘zbekiston tarixida muhim sanaga aylandi. Oliy Kengashning VIII sessiyasida “O‘zbekiston Respublikasi Davlat bayrog‘i to‘g‘risida”gi qonun qabul qilindi.

Mazkur ulug‘ kun mustaqilligimizni, birligimizni va davlatimizning taraqqiyotga bo‘lgan intilishini o‘zida ifodalab, O‘zbekiston bayrog‘i ranglarining ramziy ma’nolari hamda uning tarixiy ahamiyati to‘g‘risida eslash uchun ajoyib sababdir.
Varshavada O'zbekiston bayrog'i qabul qilingan sana munosabati bilan ma'naviy-ma'rifiy tadbir o'tkazildi

18-noyabr – O'zbekiston Respublikasi Davlat bayrog'i qabul qilingan kun

Batafsil
Батафсил

Telegram Русский | English | Facebook | Twitter | YouTube
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Польша Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти директори Юстина Хшановска билан учрашув ўтказдилар. Музокаралар давомида консуллик-ҳуқуқий соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонлик абитуриентларнинг Польшада таҳсил олиш учун визаларни олиш жараёнида кузатилаётган муаммолар, ҳужжатларнинг нострификацияси ва Польшада вақтинча истиқомат қилаётган юртдошларимизга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар 2025 йилда Тошкентда икки мамлакат ТИВ консуллик департаментлари ўртасидаги маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасини ўтказиш тўғрисида келишиб олдилар.
O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi rasmiy kanali/Oficjalny kanał ambasady Uzbekistanu w Polsce
Элчихонага 1975 й. Жиззах вилоятида туғилган фуқаро К.С.нинг (расмда кўрсатилган) яқин қариндошлари мурожаат этиб, узоқ вақтдан буён алоқага чиқмаётгани сабабли, уни топишда амалий ёрдам беришни сўрадилар. Ушбу шаҳсни кўрган, билган ва учратган ҳамюртларимиздан…
Ҳурматли ватандошлар,

Яқин қариндошларининг мурожаати асосида қидирилган фуқаро С.К. (1975 й. Жиззах в.) топилди.
Ҳозирги вақтда унга вақтинчалик ётоқ жой масаласида ёрдам кўрсатилди ва ишга жойлаштириш бўйича зарур чоралар амалга оширилмоқда.

Мазкур вазиятга бефарқ бўлмаган фуқароларимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Шунингдек, Польшада бўлиб турган фуқароларимиздан қуйидаги талабларга амал қилишларини сўраймиз:
Қабул қилувчи давлатнинг ички тартиб ва қонун-қоидаларига қатъий риоя қилиш;
Элчихонада вақтинчалик рўйхатдан ўтишни ўз вақтида таъминлаш (https://consulate.mfa.uz).

Элчихона фуқароларимизни қўллаб-қувватлашда доимо ёрдам беришга тайёр. Сиздан ҳар қандай саволлар бўйича биз билан боғланишингизни сўраймиз.

Сизга тинчлик ва омонлик тилаймиз!

🇺🇿🇵🇱Элчихона телеграм саҳифаси: https://t.me/EmbUzPoland
☎️+48 22 894 62 30
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Элчихона “колл-марказ”ига қуйидаги ҳолатлар бўйича мурожаатлар келиб тушди:
1. Варшава шаҳрида тизза қопқоғи жароҳати олиши сабабли ватанга қайтишда ёрдам сўраб - фуқаро Я.С. (2005 йил Тошкент шаҳрида туғилган).
2. Краков шаҳрида автоҳалокат оқибатида оёқ ва қўл суяклари синганлиги сабабли ватанга қайтишда ёрдам сўраб - фуқаро Ш.Ш. (2002 йил Самарқанд вилоятида туғилган).

Элчихона консуллик бўлими томонидан беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг тезкор эвакуация қилиниши бўйича барча чора-тадбирлар амалга оширилди. Шу жумладан, LOT авиакомпанияси орқали авиация хавфсизлиги талабларига мувофиқ рухсатнома расмийлаштирилди.

Я.С. ва Ш.Ш.лар Ўзбекистонга қайтарилиб, И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Улар ҳозирда ватанда тиббий муолажа ва зарур жарроҳлик амалиётларини ўтказмоқдалар.

Ҳурматли фуқаролар, Элчихона доимо фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигини эслатиб ўтамиз.

🇺🇿🇵🇱Элчихона телеграм саҳифасига обуна бўлинг.
☎️+48 22 894 62 30
Посольство Узбекистана в Варшаве продолжает свою работу по оказанию всесторонней помощи соотечественникам и защите их прав

Подробнее

Telegram на English | O'zbek | Facebook | Twitter | YouTube
Польша Халқ таълими вазирлигининг Мазовия воеводлиги бўйича таълим Кенгаши раҳбари Виолетта Кшижановская билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда икки давлат таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Польшада ўқиш истагида бўлган ўзбекистонлик абитуриентларнинг ҳужжатларини нострификация қилиш ва қонунийлаштириш тартиби хусусида фикр алмашилди.
Польша томонига Ўзбекистон Президентининг тегишли қарори билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурнинг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.
Polshadan munosabat: O'zbekiston mening qalbimni zabt etdi

Anjey Nanus, "Ipak yo'lida turizm" 29-Toshkent xalqaro turistik yarmarkasi ishtirokchisi

Batafsil
Батафсил

Telegram Русский | English | Facebook | Twitter | YouTube
Элчихона кўмагида 13-20 ноябрь кунлари Польшанинг "ITAKA", "Primapol Travel", "ALMATUR", "FLUGO", "TOP Touristik", "Planet Escape", "AURINKO", "WECO", "Best Reisen", "Ferias" каби етакчи туроператорларининг юртимизга бизнес-миссияси амалга оширилди. Ташриф давомида бизнес-миссия вакиллари мамлакатимизнинг тарихий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида бўлиб, уларнинг туристик салоҳияти, иқтисодий жозибадорлиги ва инвестицион имкониятлари билан яқиндан танишди.
Давлатимиз раҳбари томонидан Янги Ўзбекистонда туризм соҳаси иқтисодиётнинг энг асосий драйверларидан бири сифатида белгилангани делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди ва ҳамкорлик алоқаларини боғлашга замин яратди.
Шунингдек, сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасидаги инфратузилма ривожланиши ва хизмат кўрсатиш даражасининг кескин ошгани, ҳамда маҳаллий меҳмонхоналарнинг сони ва улардаги юқори хизмат кўрсатиш савияси полшаликлар томонидан юқори баҳоланди.
Бундан ташқари, саёҳат дастурига ўзбек миллий таомларини тайёрлаш бўйича мастер-класслар ҳамда анъанавий таомларни татиб кўриш киритилди, бу мамлакатнинг маданиятига янада яқиндан танишиш имконини берди.
Ташриф якунига кўра, бизнес-миссия вакиллари ва маҳаллий сайёҳлик компаниялари ўртасида аниқ келишувларга эришилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Elchixonamiz ko'magida Varshava shahridagi Polsha tarixi muzeyida XI Anna German qo'shiqlari xalqaro festivali o'tkazildi. Festival "Polsha Ayollar ligasi" uyushmasi tomonidan har yili tashkil etiladi. Uyushma raisi Aldona Mixalyak o'z nutqida xonandaning Urganch shahridagi hayoti, shuningdek, uning ona yurti bo'lgan O'zbekiston haqida so'zladi.
Tadbirda O'zbekistondan xonandalar Jasmina Qayumova va Navro'za Mahamadjonova Anna German repertuaridan qo'shiqlar ijro etishdi. Tomoshabinlar o'zbekistonlik ijrochilarning chiqishlarini, shuningdek, O'zbekiston, uning boy tarixi va madaniy merosi haqidagi ma'lumotlarni, o'zbek xalqi qalbida saqlangan Anna German xotirasini samimiyat bilan qarshilashdi.
Tanlov yakuniga ko'ra, Jasmina Qayumova birinchi, Navro'za Mahamadjonova esa ikkinchi o'rinni egalladi.
Ishtirokchilar va tomoshabinlar o'rtasida O'zbekistonning tarixiy hamda madaniy diqqatga sazovor joylari haqidagi ma'lumotlar o'rin olgan materiallar tarqatildi.
Ta'kidlash kerakki, tadbir Polshaning yetakchi ommaviy axborot vositalarida, jumladan "Polsatnews" va "TVP" yangiliklar kanallari orqali keng yoritildi.
Eslatib o'tamiz, xuddi shunday festival 2024-yilning 21-sentabr kuni Toshkent va 24-sentabr kuni Urganch shaharlarida o'tkazilgan edi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦🟦

👍 "Vatandoshlar" jamoat fondi xorijdagi yosh vatandoshlar o‘rtasida “O‘zbekiston – yosh rassomlar nigohida” xalqaro onlayn ijodiy ishlar tanlovini e'lon qiladi.

👩🏻‍🎨
Tanlov quyidagi uch yosh toifalari bo‘yicha alohida-alohida tartibda o‘tkaziladi:

6 yoshdan 12 yoshgacha;
13 yoshdan 20 yoshgacha;
21 yoshdan 30 yoshgacha.

🎨 Tanlovga quyidagi mavzularda yaratilgan ijodiy ishlar taqdim qilinadi:

🖌 “Yangi O‘zbekiston mening tasavvurimda”;
🖌“O‘zbekiston tarixi, boy madaniy va ma’naviy merosi”;
🖌“Vatan ufqidan chizgilar”;
🖌 “Yurtdan olisda yurakda yaqin”;
🖌 “Bobomning sog‘inchi”;
🖌 “Mening o‘zbekona oilam”;
🖌“Vatanimda fasllar tafti”;
🖌“Bayrog‘imiz - g‘urur va faxrimiz timsoli”.


📨 Ijodiy ishlar 21-noyabrdan 5-dekabrga qadar Fondning quyidagi telegram bot manzilida qabul qilinadi: @vatandosh_tanlov_bot

📃
Tanlov Nizomi bilan tanishish hamda arizani to‘ldirish uchun havolani bosing

✈️Kanalga ulanish:
https://t.me/vatandoshlar_fond

Bizni kuzatib boring.

📱Facebook | 🌐Instagram |
📹YouTube | 🌐Web-site
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM