O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi rasmiy kanali/Oficjalny kanał ambasady Uzbekistanu w Polsce
3.69K subscribers
560 photos
142 videos
1 file
214 links
O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi faoliyatiga oid / Działalność Ambasady Uzbekistanu w Polsce
Теl.: + 48 22 894 62 30
Email: pl.consulate@mfa.uz (konsullik masalalari)

Bot: @Embuzpoland_bot
taplink.cc/uzbekistanembassypl
Download Telegram
Элчихона кўмагида “Green Crops” компанияси директори Кшиштоф Ружицки, Краков аграр университети профессори Марчин Немец ва Цеханув амалий фанлар давлат академияси доктори Рафал Гурскининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди.
Сафар давомида делегация аъзолари Тошкентда бўлиб ўтган “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” номли халқаро форумида иштирок этишди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, “Agromir”, “Marakand Meva Sabzavot” ва “Agromir Impex Trade” компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳўл мева ва сабзавотларни Польшага экспорт қилиш ҳамда аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабалари учун Польшада ҳақ тўланадиган стажировкаларни ташкил қилиш бўйича грант жалб қилиш имконияти муҳокама қилинди.
19-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон-Польша ҳамкорлик ҳафталиги ўтказилади

Ўзбекистон ва Польша ҳамкорлик ҳафталиги икки томонлама сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ҳафталик давомида Тошкентда Ўзбекистон-Польша аёллари форуми, Хоразм вилоятида Ўзбекистон ва Польша қўшма бизнес-форуми, Тошкент ва Урганч шаҳарларида Анна Герман куйлари "Севги акс-садоси" номли концерт, Ўзбек-поляк тарихчилари комиссияси йиғилиши ҳамда бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Элчихона кўмагида Ўзбекистонга ташриф буюрган Люблин воеводлиги ассамблеясининг ассамблеяси раиси Мичислав Риба бошчилигидаги делегация 2024 йил 10-11 сентябрь кунлари Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказишди.
Бундан ташқари, делегация аъзолари Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида жойлашган қатор саноат корхоналарига ташриф буюриб, ушбу компаниялар билан ўзаро сармоявий ва савдо алоқаларини ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқишди.
В УМЭД начал работу бизнес-форум деловых женщин Узбекистана и Польши

Подробнее

Telegram на English | O'zbek | Facebook | Twitter | YouTube
Элчихона томонидан Польша қишлоқ хўжалиги ва қишлоқни ривожлантириш вазирлиги Халқаро ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Магдалена Желязна билан учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида агросаноат соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, Ўзбекистон ва Польша ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Аввал эришилган келишувлар ижроси ҳолати, жумладан Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича ишчи гуруҳининг 1-йиғилишига тайёргарлик кўриш ҳамда икки мамлакат ветеринария идоралари ўртасидаги видеомулоқотни ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Элчихонамиз томонидан Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди.
Тантанали маросимда Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Владислав Бартошевский асосий меҳмон сифатида иштирок этди. Шунингдек, Польша Сейми (қуйи палата) раиси ўринбосари Кшиштоф Босак, маданият вазири ўринбосари Божена Желазовска ҳамда турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоат арбоблари, тадбиркорлар, маданият, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ватандошлар қатнашди.
Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Владислав Бартошевский ўз нутқида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланганидан сўнг икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва савдо айланмаси доимий ўсиб бораётганини таъкидлади. "Польшанинг илғор компаниялари Ўзбекистон бозорига кириш, айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритишга қизиқиш билдирмоқда. Ҳамкорликни ривожлантириш учун айниқса қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалик техникаси, тўқимачилик ва фармацевтика соҳаларида катта имкониятлар мавжуд. Варшава-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновларнинг очилиши ушбу ҳамкорликни янада тезлаштиришга, шунингдек, туризм алмашинуви ошишига ҳисса қўшмоқда", – деди Польша ТИВ раҳбари ўринбосари.
Қабул маросими давомида унинг иштирокчилари Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва анъаналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Шунингдек, Ўзбекистон санъат усталари томонидан тақдим этилган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.
Польшанинг Тиббий маҳсулотлари, тиббий жиҳозлар ва биоцид маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш идораси президенти Гжегож Чесак бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров билан ўтказилган учрашув якунида ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишилган йўналишлардаги ишларни амалга ошириш бўйича аниқ ҳаракатлар режасидан иборат бўлган йўл харитаси имзоланди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов билан бўлиб ўтган музокараларда томонлар икки томонлама ҳамкорлик ва тартибга солувчи органлар ўртасида маълумот алмашиш зарурлиги тўғрисида келишувга эришдилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонда “Ўзбек-польяк ҳамкорлик ҳафталиги” давом этмоқда.