O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi rasmiy kanali/Oficjalny kanał ambasady Uzbekistanu w Polsce
ДИҚҚАТ! Ҳурматли ватандошлар, Бугун Элчихонага САТТАРОВА Гузаль (1999 й.т. - 25 ёш) исмли қизнинг 26 август кунидан буён алоқага чиқмаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Охирги маротаба Польшанинг Сопот шаҳридан алоқага чиққан. Ушбу қизни кўрган бўлсангиз…
Ҳурматли ватандошлар,
САТТАРОВА Гузаль (1999 й.т. - 25 ёш) топилди.
Ҳозирда уни ватанга қайтариш билан боғлиқ масалалар ишлаб чиқилмоқда.
Бефарк булмаган фукароларимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
Уважаемые соотечественники,
САТТАРОВА Гузаль (1999 г.р. - 25 лет) найдена.
В настоящее время прорабатываются вопросы, связанные с её возвращением на родину.
Мы глубоко благодарны нашим соотечественникам, которые были небезразличны.

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Польшанинг Люблин воеводлиги ассамблеясининг (Халқ депутатлари вилоят кенгаши) Минтақавий ривожланиш ва ташқи ҳамкорлик бўйича қўмита раиси Збигнев Войцеховский билан онлайн учрашув ўтказдилар.
Мулоқот чоғида 2023 йил декабрь ойида дипломатик миссиянинг Люблин воеводлигига ташрифи давомида эришилган келишувлар ижроси ҳолати муҳокама қилинди.
Савдо, саноат, туризм, миграция, спорт ва маданий-гуманитар соҳаларда Люблин воеводлиги ва Навоий вилояти ўртасида ҳудудлараро ҳамкорликни ўрнатиш, бўлажак ташрифлар ва бизнес-миссияларга тайёргарлик кўриш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узбекистан - Польша: сотрудничество в сфере фармацевтики
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8-10 сентября Самарканд примет первую в истории совместную конференцию двух крупнейших текстильных ассоциаций мира
Проведение события такого масштаба в Самарканде подчеркивает растущую роль Узбекистана в глобальной цепочке поставок текстиля
Подробнее

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хафтадавомида #Польша #Элчихона #ватангақайтиш
Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси томонидан Краков шаҳрида ҳужжатларини йўқотиб, оғир вазиятга тушиб қолган (исми очиқланмаслиги сўралган) фуқарога тезкор ёрдам кўрсатилди.
Унга ватанга қайтиш учун вақтинчалик ҳужжатлар расмийлаштирилди. Қолаверса фаол ватандошларимиз ёрдамида хавфсиз тарзда Ўзбекистонга қайтиши учун Рига-Тошкент йўналишида авиачипта олиб берилиб, муваффақиятли равишда ватанига қайтарилди.
Дипломатик Ваколатхона Польша ҳудудида расмий равишда бўлиб турган фуқароларни "Интерактив консуллик хизматлар портали" орқали вақтинчалик рўйхатдан ўтишлари зарурлигини эслатиб ўтади.
Шунингдек, шаҳсни тасдиқловчи ҳужжатни йўқотмаслик учун эҳтиёт чораларини кўришга чақиради.
Каналга уланиш
👇👇👇
| TELEGRAM |

Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси томонидан хафта давомида Консуллик масалалари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан қисқача маълумот:
1. Сопот шаҳрида йўқолиб қолган Ўзбекистон фуқароси Г.С. фаол Ўзбекистон ва Қозоғистонлик қизлар ёрдамида топишга муваффақ бўлинди. Унга зарур бўлган биринчи ёрдам кўрсатилиб, Польша Чегара хизмати билан ҳамкорликда “Ўз хоҳишига кўра ватанга қайтиш” жараёни амалга оширилди ҳамда унинг 3 сентябрь куни ватанга муваффақиятли равишда қайтиши таъминланди.
2. Венгрияда барча ҳужжатларни йўқотган фуқаро Х.З.нинг ватанга қайтиши учун вақтинчалик гувоҳнома расмийлаштириб берилди ва 3 сентябрь куни Ўзбекистонга қайтарилди.
3. 23.10.1980 й. Фарғона вилоятида туғилган Р.Л. Краков шаҳрида вафот этди. Элчихона томонидан майитни яқин кунларда Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ зарур ташкилий масалалар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Элчихонаси юқорида қайд этилган ишларни муваффақиятли амалга оширишда ва савоб ишга қўл урган саҳий ҳамда бефарқ бўлмаган фуқароларимизга миннатдорчилик билдиради.
Шу ўринда Элчихона фуқароларга доимий равишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилади.

#спорт #sumo #uzbekpoland
Ҳурматли ватандошлар,
2024 йил 7-8 сентябрь кунлари Польшадаги Кротошин шаҳрида Сумо бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Бу муҳим спорт тадбирида Ўзбекистон спортчилари иштирок этиб, мамлакатимизни халқаро ареналарда намойиш этишади.
Шу муносабат билан, Польшада истиқомат қилувчи барча ватандошларимизни спортчиларни қўллаб-қувватлашга таклиф қиламиз. Сизнинг эътиборингиз спортчиларимизнинг муваффақиятига катта ҳисса қўшади.
Тадбир жойи: Кротошин шаҳри, Польша
Сана: 7-8 сентябрь 2024 йил
Сизларни тадбирда кутиб қоламиз!

#sport #sumo #poland #uzbekistan #uzbeksumo #sumosport
Сумо бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари илк бора бронза медалини кулга киритишди
Куни кеча (08.09.2024 й.) Польша Республикасининг Кротошин шахрида “Сумо бўйича 25-Жахон чемпионати” бўлиб ўтди. Унда 33 та Давлатдан 200 га яқин Сумо спорти вакиллари куч синашди.
Ушбу жаҳон чемпионатида илк маротаба ўзбек сумочилари ҳам иштирок этишди.
Чемпионатда Ўзбекистон байроғи остида эркак спортчилардан 80 килограмгача бўлганлар ўртасида А.Усмонов, 115 килограмгача вазнда М.Максудов ҳамда аёл спортчилардан 73 килограмгача бўлган Ф.Тулашова ва мутлоқ оғир вазнда эса Д.Абдужабборова беллашдилар.
Спортчилар орасида Абдужабборова Дурдона юқори даражадаги маҳорати ва кўникмалари билан, Эстония, Польша ва Украиналик спортчилар билан беллашувда 3 та ғалаба ҳамда 1 мағлубият билан Ўзбекистон тариҳида Сумо бўйича жаҳон чемпионатида илк бора бронза медалини қўлга киритган спортчига айланди (видео).
👉Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси телеграм канали👈

Люблин воеводлиги ассамблеясининг (халқ депутатлари вилоят Кенгаши) раиси Мичислав Риба бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди.
Сафарнинг биринчи куни делегация аъзолари Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.
Музокаралар давомида қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари, фармацевтика ва туризм соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Элчихона кўмагида “Green Crops” компанияси директори Кшиштоф Ружицки, Краков аграр университети профессори Марчин Немец ва Цеханув амалий фанлар давлат академияси доктори Рафал Гурскининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилди.
Сафар давомида делегация аъзолари Тошкентда бўлиб ўтган “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” номли халқаро форумида иштирок этишди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университети, “Agromir”, “Marakand Meva Sabzavot” ва “Agromir Impex Trade” компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳўл мева ва сабзавотларни Польшага экспорт қилиш ҳамда аграр соҳадаги олий таълим муассасалари талабалари учун Польшада ҳақ тўланадиган стажировкаларни ташкил қилиш бўйича грант жалб қилиш имконияти муҳокама қилинди.

19-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон-Польша ҳамкорлик ҳафталиги ўтказилади
Ўзбекистон ва Польша ҳамкорлик ҳафталиги икки томонлама сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ҳафталик давомида Тошкентда Ўзбекистон-Польша аёллари форуми, Хоразм вилоятида Ўзбекистон ва Польша қўшма бизнес-форуми, Тошкент ва Урганч шаҳарларида Анна Герман куйлари "Севги акс-садоси" номли концерт, Ўзбек-поляк тарихчилари комиссияси йиғилиши ҳамда бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Элчихона кўмагида Ўзбекистонга ташриф буюрган Люблин воеводлиги ассамблеясининг ассамблеяси раиси Мичислав Риба бошчилигидаги делегация 2024 йил 10-11 сентябрь кунлари Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказишди.
Бундан ташқари, делегация аъзолари Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида жойлашган қатор саноат корхоналарига ташриф буюриб, ушбу компаниялар билан ўзаро сармоявий ва савдо алоқаларини ўрнатиш имкониятларини кўриб чиқишди.