Ўзбекистон спортчиларнинг "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларида қўлга киритган ғалабаси Польша оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда. Масалан, ушбу мамлакатдаги оммабоп "www.sportowefakty.wp.pl" янгиликлар порталида журналист Пётр Бобаковский қаламига мансуб "Ўзбекистон Польшани нокаутга учратди. Унинг қанча медаллари бор" сарлавҳали мақоласида ёзилганидек, Франция пойтахтида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллаб, кўплаб йирик давлатларни ортда қолдирди. Нашрда таъкидланганидек, бокс бўйича мусобақаларда деярли барча медалларни ўзбекистонликлар қўлга киритди.
"www.sport.poinformowani.pl" сайтида жойлаштирилган "Париж ёзги Олимпия ўйинлари натижалари таҳлили. Ўзбекистон 13-ўринда! 1-ўрин учун сўнгги дақиқаларгача кураш кечди" сарлавҳали мақолада таъкидланишича, бокс бўйича деярли барча медалларни қўлга киритиб, бошқаларга имконият қолдирмаган Ўзбекистон спортчиларидан бундай юксак натижани ҳеч ким кутмаган эди.
"www.kierunekkaukaz.pl" сайтида ушбу мавзуда эълон қилинган мақолада журналист Каспер Охмананнинг ёзишича, Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон учун мамлакат мустақиллигининг бутун тарихидаги энг муваффақиятли турнир бўлди. Бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг 206 давлат ўртасида умумий медаллар ҳисобида 13-ўрин, Марказий Осиё, МДҲ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакат ўртасида 1-ўрин, Осиёда Хитой, Япония ва Жанубий Кореядан кейин тўртинчи ўринни эгаллагани билан эътиборлидир.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси медаллар ҳисоби бўйича биринчи ўринни эгаллаб, дунёнинг энг кучли мамлакати унвонини қўлга киритганига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эркаклар жамоасидаги 7 нафар боксчидан 5 нафари олтин медални қўлга киритди.
www.i.pl янгиликлар порталида эълон қилинган журналист Дамиан Свидерский мақоласида ёзганидек, Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларидаги ўз рекордини янгилаб, тарихий муваффақиятга эришди.

Йил охиригача Ўзбекистонда 50 минг киши дуал таълим тизими билан қамраб олинади
Ўзбекистонда 2021/2022 ўқув йилдан бошлаб, Германия таълим тизимида ўз самарасини бериб келаётган таълимнинг дуал шакли жорий қилиниб, ёшларни касб-ҳунарларга ўқитиш борасида таълим муассасасида олинган назарий билимларни бир вақтнинг ўзида амалиётда қўллаш имконини берадиган янги таълим шакли жорий қилинди.
Даст аввал ушбу таълим шаклини Ўзбекистонда жорий этиш ва уни такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий асос яратилди.
Яъни, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сон Қонунининг 15-моддасида дуал таълим алоҳида таълим шакли сифатида белгиланган бўлса, ушбу Қонуннинг 17-моддасида эса дуал таълим шаклига қуйидагича таъриф берилган:
“дуал таълим таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни олишга қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади”.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳам Ўзбекистонда Германия тажрибаси асосида дуал таълим шаклини тизимли ривожлантириш масаласига эътибор берилиб келинмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизимини жорий этиш белгиланди.
Бу орқали Ўзбекистон меҳнат бозоридаги реал эҳтиёжлар, корхона (ташкилот)лар, иқтисодиёт тармоқларидаги аниқ иш ўринлари бўйича меҳнат фаолияти билан таълимни уйғунлашган ҳолда ташкил этиш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг янги механизмлари жорий қилина бошланди.
Ўзбекистонда дуал таълим шаклини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йил якунига қадар дуал таълим шаклида қамров 50 минг нафарга етказилади.
Бундан ташқари, янги ўқув йили бошланишига қадар 100 та касб танлаб олиниб, Германия, Швейцария ва Буюк Британия тажрибаси асосида касб стандартларини ишлаб чиқилади. Бунда касбга талаб иш берувчи эҳтиёжига мослашади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekistonda parlament saylovlari qanday o‘tadi?
✔️ Saylovlar aralash saylov tizimi boʻyicha oʻtkaziladi.
✔️ E-saylov elektron tizimi joriy etiladi.
Bo'lajak saylovning boshqa muhim ma'lumotlari haqida videomizda gaplashamiz.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик экспертлар давлат бошқарувини децентрализация қилиш ва стратегик режалаштириш бўйича Польша тажрибасини ўрганишмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сонли “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар ва Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтлари, Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти вакилларидан иборат делегация Польшага амалий ташрифи доирасида Сеймга (қуйи палата) ташриф буюриб, парламент депутатлари, Фондлар ва минтақавий сиёсат вазири ўринбосари - Яцек Карновский ва “Ўзбекистон-Польша” парламент гуруҳи аъзоси - Мирослав Малишевскийлар билан учрашди.
Шунингдек, делегация аъзолари Лазарский университетида Фуқаролик жамоаси ва ижтимоий сиёсат институти директори, ҳамда Ички ишлар ва маъмурият вазирининг собиқ ўринбосари, профессор Ежи Стемпнем билан учрашув ўтказишди.
Шу билан бирга, 21 август куни Мазовецк воеводлигининг режалаштириш бошқармасида, шунингдек, собиқ Вазирлар Кенгаши аъзоси Тереза Каменская ва Варшава собиқ вице-мэри Михал Ольшевский билан самарали учрашувлар ташкил этилди.

Элчихона кўмагида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Н.Мамажонов ва “Польша-Осиё” Савдо палатаси президенти, собиқ Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт вазири Я.Пехочинский ўртасида видеомулоқот ўтказилди.
2024 йил 26-30 август кунлари Фарғона вилоятига Я.Пехочинский бошчилигида бизнес-миссияни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
2024 йил 26-30 август кунлари Фарғона вилоятига Я.Пехочинский бошчилигида бизнес-миссияни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.
Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Elchixona ko‘magida Farg'ona viloyatiga tashrif buyurgan “Polsha-Osiyo“ Savdo palatasi prezidenti Y.Pexochinski boshchiligidagi biznes-missiyaning viloyat hokimi Xayrulla Bozarov bilan uchrashuvi o’tkazildi.
Ta’lim, transport-logistika, bandlik, sanoat va qishloq xo‘jaligi yo‘nalishlarida hamkorlik holati va istiqbollari muhokama qilindi.
Ta’lim, transport-logistika, bandlik, sanoat va qishloq xo‘jaligi yo‘nalishlarida hamkorlik holati va istiqbollari muhokama qilindi.
Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston tashabbuslari Markaziy Osiyoda mintaqaviy xavfsizlikni ta’minlashga xizmat qiladi
Markaziy Osiyo o‘zining boy tabiiy resurslari, strategik joylashuvi, iqtisodiy, transport va logistika imkoniyatlari bilan doimo jahon va mintaqaviy davlatlarning diqqat markazida bo‘lib kelgan.
Mustaqillikka erishgach, chegara, suv resurslari va boshqa masalalarda oʻzaro daʼvolar tufayli qoʻshni davlatlar bir-biri bilan juda qiyin va keskin munosabatlarni saqlab qolishga harakat qildilar. Ba'zan gap yo'llarni to'sib qo'yish, chegaradagi to'qnashuvlar va chegaralarni minalash bilan bog'liq bo'lib, bu xorijlik ekspertlarga Markaziy Osiyodagi vaziyatni "bolkanlashtirish" yoki "afg'onlashtirish" ehtimoli haqida dahshatli bashorat qilish uchun asos bo'ldi.
Mintaqaning zamonaviy tarixida sifat jihatidan yangi davr 2016-yilda Shavkat Mirziyoyevning O‘zbekistonda hokimiyat tepasiga kelishi bilan boshlandi.
O‘zbekiston Prezidentining tashqi siyosat masalalari bo‘yicha maxsus vakili Abdulaziz Komilov ta’kidlaganidek, Shavkat Mirziyoyev «yangi yaxlit tashqi siyosat doktrinasini shakllantirdi... Bosh maqsad “qoʻshnilar bilan nol muammoga” erishish edi. Mintaqaviy siyosatning kontseptual asosini boshqa davlatlar xavfsizligi hisobiga o'z xavfsizligini mustahkamlashga yo'l qo'ymaslik, ochiqlik, pragmatizm va konstruktivizm, teng huquqlilik, o'zaro hurmat va manfaatlarni hisobga olishga asoslangan faol muloqot tamoyillari tashkil etdi».
Shu nuqtai nazardan, Sh.Mirziyoyevning saylanganidan so‘ng ilk xorijiy tashriflarini qo‘shni davlatlarga qilgani chuqur ramziy ma’noga ega bo’ldi - 2017-yil 6-martda Turkmanistonga, 2017-yil 23-martda Qozog‘istonga, 2017 yil 5-sentabrda Qirg'izistonga va 2018 yil 9 martda Tojikistonga.
Qo‘shnilar bilan o‘zaro kelishuvga erishilib, tezda chegaralardagi nazorat-o‘tkazish punktlari ishi tiklandi, Tojikiston bilan viza rejimi bekor qilindi, avvallari uzilib qolgan temir yo‘l, havo va quruqlikdagi transport aloqalari qayta yo‘lga qo‘yildi.

Ўзбекистоннинг янги экспорт стратегиялари
Бугун дунё ҳамжамиятида савдо чекловлари сақланиб қолаётган шароитда янги бозорлар топиш энг долзарб вазифа бўлиб турибди. Чунки бу аҳоли даромадларини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқаришни кўпайтиришда муҳим. Бундан ташқари, очиқ бозор маҳсулот сифатини оширишга, таннархини пасайтиришга, янги технологияларни жорий этишга, бозор ислоҳотларини илгари суришга мажбур қилади ва жаҳон ишлаб чиқариш тизимига ва иқтисодий интеграция жараёнларига қўшилишини тезлаштиради.
Жорий ярим йиллик якунларига кўра Ўзбекистон 186 та давлат билан савдо алоқаларини амалга оширган бўлиб, ташқи савдо айланмаси ҳажми 31,8 млрд АҚШ долларига етган. Бунда экспорт ҳажми 13 млрд долларга тенг бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 фоиз ўсиш кузатилди.
Мамлакатимиз экспорти йўналишида Хитой 18,5 фоизлик улуш билан етакчилик қилмоқда. Бу борада Россия, Қозоғистон, Туркия ва Корея каби давлатлар бошқаларга нисбатан салмоқли улушга эга.
Статистика агентлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон экспортёрлари сони 5 682 тага етган. Улар томонидан ўтган ярим йилда қарийб 8,7 миллиард долларлик (номонетар олтиндан ташқари) товар ва хизматлар экспорт қилинган. Мазкур қиймат 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 10,9 фоизга кўп.
2024 йилнинг биринчи яримидаги Ўзбекистоннинг ташқи савдосида энг катта улуш МДҲ мамлакатларига тўғри келди – 11,0 млрд доллар, ЕОИИ мамлакатларига – 8,4 млрд доллар, бошқа давлатлар билан товар айирбошлаш – 20,9 млрд доллар ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан – 3,1 млрд долларни ташкил этди.

Forwarded from MA-News
Шу кунларда Фарғона вилоятида бўлиб турган Польша давлатининг Варшава шаҳридан келган “Польша-Осиё” Савдо палатаси президенти Януш Пехочински бошчилигидаги делегация хамкорлик қилиш мақсадида Риштон туманига ташриф буюрди.
Вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ва туман ҳокими хамроҳлигида меҳмонлар дастлаб "Kosto Line Holding" хорижий корхонасида бўлиб жараёнлар билан танишдилар.
Меҳмонлар тўқимачилик фабрикасида Риштонда етиштирилган пахта хом-ашёсини қайта ишлаб, ундан тола, калава, мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.
Каналга уланиш👇👇👇
Telegram | Instagram | YouTube