O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi rasmiy kanali/Oficjalny kanał ambasady Uzbekistanu w Polsce
3.68K subscribers
579 photos
147 videos
1 file
224 links
O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi faoliyatiga oid / Działalność Ambasady Uzbekistanu w Polsce
Теl.: + 48 22 894 62 30
Email: pl.consulate@mfa.uz (konsullik masalalari)

Bot: @Embuzpoland_bot
taplink.cc/uzbekistanembassypl
Download Telegram
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси кўмагида, Ўзбекистон ИИВ Миллий Интерполи бюроси ва Польша ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида, фирибгарликда айбланувчи ва Интерпол томонидан қидирувда бўлган икки (О.Н. ва А.Х.) Ўзбекистон фуқароси ватанига экстрадиция қилинди.
Ушбу шахслар Польша ҳудудида қўлга олинган ва жиноятчиликка қарши курашда халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги битимларга мувофиқ Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
Депортация ҳар икки давлат қонунчилигида назарда тутилган ҳуқуқий нормалар ва тартибларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. Ватанга қайтиши билан ушланганлар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органларига қўшимча тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаси учун топширилди.

Ҳурматли ватандошлар!
Ўз ҳуқуқингиз билан биргаликда маҳаллий қонун-қоидаларни ҳам ўрганишни тавсия қиламиз!
Ҳар қандай мураккаб ҳолатга тушганда дипломатик ваколатхонамизга мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Элчихона кўмагида 2024 йил 24-25 июль кунлари Польша фармацевтика саноати уюшмаси президенти Кшиштоф Копец бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи муваффақиятли тарзда ташкил этилди.
Сафар давомида Польша делегацияси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди ҳамда “Tashkent Pharma Park” кластери фаолияти билан яқиндан танишди.
Музокаралар давомида “Polpharma Group” ва “Adamed” каби етакчи поляк компанияларининг Ўзбекистон фармацевтика саноатига инвестиция киритиш режалари ва имконияти
муҳокама қилинди.
Global Peace Index:

Uzbekistan uzyskał najlepszy ogólny wynik. Uzbekistan zajmuje miejsce jako kraj najmniej dotknięty ryzykiem, co jest wynikiem niskiego poziomu zgłaszanego doświadczenia szkód. 72,9% ludzi myślało bardziej o możliwościach, co jest zdecydowanie najwyższym odsetkiem spośród wszystkich krajów.

***

Uzbekistan recorded the best overall score. Uzbekistan ranks as the least risk-impacted country, driven by its low levels of reported experience of harm. 72.9 % of people thought more of opportunity, by far the highest percentage of any country.

https://www.economicsandpeace.org/.../2023/12/SPI-2023.pdf
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари юзасидан “Польша-Осиё” Савдо палатаси президенти Януш Пехочинскининг фикр-мулоҳазалари
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази: Халқаро валюта жамғармасининг баҳолашига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми $101,6 миллиардни ташкил этди

2023 йилда Халқаро Валюта Фонди олиб борган баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг номинал ЯИМ ҳажми 125,6 триллион сўм ($10,7 миллиард)га ошиб, 1 192,2 триллион сўм ($101,6 миллиард)ни ташкил этди.
Бугун, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида Статистика агентлиги ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари эксперт ва илмий доираларда муҳокама қилинди. Тадқиқотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда “кузатилмайдиган иқтисодиёт” ҳажмини баҳолаш натижаларини муҳокама қилиш ва унинг бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирини ўрганишдан иборат.
2024 йил 31 июль куни Тошкентда «Ўзбекистондаги норасмий ва яширин иқтисодиётни статистик баҳолаш натижалар» мавзусида Халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирнинг мақсади Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) техник кўмак миссиялари доирасида олиб борилган таҳлил натижаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
жамоат билан алоқалар хизмати
Инсон ресурсини ривожлантириш – “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг устувор вазифаси

“Ўзбекистон-2030” стратегиясида юртимизда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган, ижодий ёндашув ва касбий маҳоратни ривожлантиришга хизмат қиладиган таълим тизимини яратишга қаратилган.
Жумладан, давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган хусусий сектор вакиллари учун банк кредитлари бўйича биноларни гаровга қўйиш ҳуқуқларининг берилиши ва кўп қаватли уйларда ёки шахсий уй жойларда мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш имкониятларининг яратилиши мактабгача таълим муассасалари сонининг 33942 тага етишига ва 3-7 ёшдаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг 74,0 фоизга ошишига ижобий таъсир кўрсатди.
Таълим соҳасидаги муҳим жиҳатлардан яна бири бу - умумий ўрта таълимни ривожлантириш учун хусусий секторни жалб қилишдир. Хусусий секторнинг жалб этилиши орқали таълим муассасаларида замонавий ўқитиш усуллари, технологиялар ва дастурлар жорий этилиши мумкин, бу эса ўқувчиларнинг таълим олиш тажрибасини янада бойитади ва уларнинг келажакдаги муваффақиятларига тайёрлайди.
Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва янада ошириш мақсадида халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшларнинг харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматлари йўлга қўйилди ва ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида 800 турдаги танловлар, мусобақалар ва ўйинлар ўтказилди.
Шуни таъкидлаш лозимки, “Ўзбекистон-2030” стратегиясининг амалга оширилиши таҳлили шуни кўрсатадики, ҳукумат томонидан инсон капиталини ривожлантиришда муҳим қадамлар ташланди, бу эса Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти учун муҳим омилдир. Бу фақат билим ва соғлиққа сармоя киритиш эмас, балки келажакка стратегик сармоядир, унда ақлли, соғлом ва мотивацияга эга инсонлар мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун етакчи куч бўлиб хизмат қилади.

Жамшид Шарипов,
"Тараққиёт стратегияси" маркази бўлими бошлиғи
Янги Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳуқуқлари Конституция билан ҳимояланган

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги 80 дан ортиқ халқаро ҳужжат қоидалари миллий қонунчиликда ўз ифодасини топмоқда.
2020 йил июнь ойида биринчи марта қабул қилинган ва изчил амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияси БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ва шартномавий қўмиталари тавсияларини бажаришни назарда тутади.
2023 йил 30 апрелда ўтказилган референдумда халқ овози билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш конституциявий асосларини мустаҳкамлади.
Конституциянинг 65 моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, уларнинг 16 таси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш кафолатларини янада таъминлашга қаратилган.
Конституциянинг 54-моддасида биринчи марта "Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш - давлатнинг энг олий мақсади" деган қоида мустаҳкамланди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда инсон ҳуқуқларини конституциявий ҳимоя қилишнинг субъектлари тўлиқ кенгайтирилди. Улар қаторига аёллар, камсонли миллатлар, кекса ёшдаги одамлар, ногиронлар, ёшлар, болалар, тадбиркорлар, мулкдорлар, давлат хизматчилари, ўқитувчилар, қўлга олинганлар, судланувчилар, маҳкумлар, жиноят қурбонлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, ишчилар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва бошқалар киради.
Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг яхлит тизимини яратди, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Олий Мажлиснинг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили (Бола омбудсмани), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва бошқалар.
Алоҳида эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилади.
2024 йилда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили (Бола омбудсмани)” тўғрисидаги қонун қабул қилинди.
Ўзбекистон суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга устувор аҳамият беради, натижада судларнинг мустақиллиги ва адолатли судлов ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш бўйича аниқ чоралар кўрилди.
Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ютуқлари халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳоланиб, 2020 йил 13 октябрда Ўзбекистон илк бор 2021-2023 йиллар учун уч йиллик муддатга БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди.
2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТдаги доимий вакили 2022 йилда ИҲК раисининг тўртта ўринбосаридан бири лавозимига маъқулланган эди.
2024 йил 29 майда Халқаро фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар пакти иштирокчи давлатларининг 40-сессияси доирасида Ўзбекистон вакили БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси этиб сайланди (2025-2028 йиллар учун).
Ўзбекистон халқаро майдондаги барча чора-тадбирлари доирасида инсон ҳуқуқларини амалга оширишга катта ҳисса қўшмоқда. Мамлакат халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида ўз ривожланишининг янги босқичига чиқмоқда ҳамда халқаро шартномалар тузиш ташаббускори, халқаро қонунчиликда фаол иштирокчи сифатида фаолият юритмоқда.

Профессор Баходир Исмаилов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти халқаро муносабатлар соҳасидаги Қонунчилик сектори раҳбари, ю.ф.д.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Sharq taronalari” XIII xalqaro musiqa festivali bo'lib o‘tadi

YUNESKO shafeligida 26-30-avgust kunlari “Yer yuzining sayqali” deb nom olgan qadimiy va betakror Samarqandda “Sharq taronalari” XIII xalqaro musiqa festivali bo‘lib o‘tadi.
“Sharq taronalari” Markaziy Osiyodagi eng katta festivallardan biri sanaladi. Festival o‘tkazilishidan asosiy maqsad milliy musiqa san’atida erishilgan yutuqlarni keng ommaga tatbiq qilish, millatlarning madaniyat va an’analarini asrash va rivojlantirish, sozandalik va xonandalik yo‘nalishidagi iqtidorli yoshlarni qo‘llab-quvvatlash, shuningdek, xalqaro ijodiy aloqalarni kengaytirish, tinchlik, do‘stlik va o‘zaro bag‘rikenglik g‘oyalarini targ‘ib qilishdan iborat.
1997-yilda tashkil etilib, ilk marotaba o'tkazilgan “Sharq taronalari” xalqaro musiqa festivalida 31 ta davlatdan musiqiy guruhlar va ijrochilar tashrif buyurishgan bo‘lsa 2019-yilda o‘tkazilgan XII “Sharq taronalari” xalqaro musiqa festivalida ishtirokchi davlatlar soni 75 taga yetgan.
2024-yilning 26-30-avgust kunlari o‘tkazilishi rejalashtirilgan “Sharq taronalari” XIII xalqaro musiqa festivalida dunyoning 70 ga yaqin (1-avgust holatida 62 ta davlat festivalda ishtirok etish xohishini bildirgan, ayni kunlarda festivalda qatnashish uchun arizalar kelishi davom etmoqda) mamlakatlaridan 300 nafardan ziyod vakil qatnashishi kutilmoqda.
Элчихонада Польша қишлоқ хўжалигида инновациялар уюшмаси президенти Кшиштоф Лучак билан учрашув бўлиб ўтди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш доирасида Ўзбекистонга мазкур уюшма вакилларининг бизнес-миссиясини юбориш аҳдлашувига эришилди.
Элчихона кўмагида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вакилларининг „FUD“ компанияси президенти Ян Кухно билан видеомулоқоти ташкил этилди. Учрашув давомида Ўзбекистонда темир йўл ва юк ташиш терминалларини қуриш, кўприкли кранларни ишлаб чиқариш учун республикамиздан механизациялашган конструктив қисмларни Польшага экспорт қилиш, замонавий кран ускуналари ва технологиясини трансфер қилиш, Ўзбекистонда конструктив элементларни якуний йиғиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Польша ишбилармон доира вакиллари клуби президенти Лукаш Бернатович билан дипломатик ваколатхонада ташкил этилган учрашувда поляк бизнесменларини мамлакатимизга жалб қилиш, хусусан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари муҳокама этилди.
Bugunni 🥇2 ta oltin va 🥉1 ta bronza medali bilan yakunladik va 14-o‘ringa ko‘tarilib oldik. Xudo xohlasa, ertaga oltinlarimiz yanada ko‘proq bo‘ladi.