⚠️ Польша Республикаси, 2025 йил 7 июлдан бошлаб Германия ва Литва билан чегарада (Польшага киришда) Польша Чегара қўшинлари (Straz Graniczna) томонидан вақтинчалик чегара назорати жорий этилди.
📍 Назоратлар асосан Польша ҳудудига кириш пайтида амалга оширилади, бироқ чиқиш пайтида ҳам эҳтиёт бўлиш тавсия этилади.
❗️Айниқса, “карта побыта” (яшаш гувоҳномаси) олиш учун ҳужжатларини топширган, аммо ҳозирда қўлида шенген визаси, карта побытаси ёки Польшада легал қолишни тасдиқловчи амалдаги ҳужжати мавжуд бўлмаган фуқаролар учун мамлакатни тарк этиш ҳуқуқий муаммоларга олиб келиши мумкин.
🛂 Шу сабабли, ушбу тоифадаги фуқароларга Польша ҳудудини вақтинча тарк этмаслик, ҳозирги ҳуқуқий мақомни сақлаб қолиш мақсадида мамлакатда қолиш тавсия этилади.
📌 Йўлга чиқишдан аввал шахсий ҳужжатларингизни, визангизни ёки бошқа кириш/чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни текшириб олинг.
📢 Шу каби фойдали маълумотлардан хабардор бўлиш учун, Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонасининг интернетдаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг ва ушбу маълумотни Европадаги (Польша, Германия, Литва, Латвия, Чехия ва бошқа) танишларингизга жўнатиб қўйинг:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM