O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi rasmiy kanali/Oficjalny kanał ambasady Uzbekistanu w Polsce
3.61K subscribers
614 photos
149 videos
1 file
229 links
O'zbekistonning Polshadagi Elchixonasi faoliyatiga oid / Działalność Ambasady Uzbekistanu w Polsce
Теl.: + 48 22 894 62 30
Email: pl.consulate@mfa.uz (konsullik masalalari)

Bot: @Embuzpoland_bot
taplink.cc/uzbekistanembassypl
Download Telegram
🔴Ҳурматли ватандошлар, талабалар!

Жорий йил 9 апрель куни (эртага) соат 12:00 да (Польша вақти билан, Тошкент вақти билан 15:00) Самарқанддаги Халқаро Туризм Академиясида UN Tourism ва Les Roches билан ҳамкорликда яқин кунларда ишга тушириладиган «Меҳмонхона бизнесини бошқариш» ўқув дастури бўйича вебинар бўлиб ўтади.
Вебинар давомида ушбу дастурга оид барча масалалар ва тафсилотлар муҳокама қилинади.

Вебинарда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.
Вебинар бошланганидан сўнг, сиз чат ва Q&A бўлимлари орқали унда фаол иштирок этишингиз мумкин.

Туризм йўналишида ўқиётган, тамомлаган ва қизиққан танишларингизга ушбу маълумотни юбориб қўйинг.

Кўришгунча!

https://us02web.zoom.us/webinar/register/WN_1e-nM51QRX2tA0DGhO0-5Q#/registration

🌐Web-site|🚀Telegram|🔵Facebook|🎬 YouTube |📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 8
April 8
April 11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴🇺🇿Ҳурматли юртдошлар!

Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси Сизларни 🇵🇱Варшавада ўтказиладиган маданий тадбирга таклиф этади!

Тадбир режаси:
Кириш сўзи - Ўзбекистон Республикасининг Польша ва Руминиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амирсаид Агзамходжаев;
Асосий меҳмон - ёзувчи, юрист ва блогер Отабек Махкамов ўзининг "Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув" номли китобини тақдим этади;
Очиқ мулоқот - Ватандошлар иштирокида савол, жавоб ва викторина;
Маданий қисм - ўзбек миллий мусика асбоблари оҳанглари остида мусиқавий чекиниш!

Сана ва вақт: 15 апрель, 16.00
📍Манзил: Варшава, Вистула Университети
(Stokłosy 3, 02-787 Warszawa)

📌 Рўйхатдан ўтиш учун манзил: 👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻
https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSfrf6u_cOVpsxbHAkanyVg_bjeAVQdHg38ggxpN-c-09l_ALw/viewform



🌐Web-site|🚀Telegram|🔵Facebook|
🎬 YouTube |📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 12
April 14
April 18
🔴🇺🇿Ҳурматли фуқаролар!

жорий йилнинг 20–21 апрель кунлари Польшада Пасха байрами муносабати билан расман дам олиш кунлари деб эълон қилинган. Шу муносабат билан давлат муассасалари, шу жумладан банклар ушбу кунлари фаолият юритмайди.

Шу сабабли, 2025 йил 21 апрель, душанба куни Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги Элчихонасида фуқароларни қабул қилиш амалга оширилмайди.

Фуқароларни қабул қилиш 2025 йил 23 апрель, чоршанба кунидан бошлаб одатдаги тартибда давом эттирилишини эслатиб ўтамиз.

Эътиборингиз ва тушунишингиз учун миннатдормиз.

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон Республикасининг
Польшадаги Элчихонаси


🌐Web-site|🚀Telegram|🔵Facebook|
🎬 YouTube |📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 19
🔴Ҳурматли Ўзбекистон фуқаролари!

🇪🇺 Европа Иттифоқи мамлакатларида, жумладан, 🇵🇱Польшада Пасха байрами муносабати билан хавфсизликни таъминлаш борасидаги чоралар доирасида миграция қоидаларига риоя этилишига нисбатан эътибор ошиши мумкин.

ℹ️ Шу муносабат билан, Польшадаги 🇺🇿 Элчихона мамлакатдаги яшаш қоидаларига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатади.

Агар сиз Польшада ноқонуний равишда яшаб келаётган бўлсангиз, ихтиёрий равишда 🛫 Ватанга қайтиш имкониятини кўриб чиқишингизни тавсия қиламиз.

📄 Агарда яшаш мақомингизни легаллаштириш жараёнида бўлсангиз, малакали ⚖️ юристлар, мутахассислар ёки иш берувчилар билан маслаҳатлашишингизни тавсия этамиз.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг ва яшаб турган мамлакат қонунларига ҳурмат билан ёндашинг.

🤝 Ҳурмат билан,

🌐Web-site|🚀Telegram|🔵Facebook|
🎬 YouTube |📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 20