Элчихонада Польшанинг "FCA" компанияси раҳбари Мацей Саноцкий билан учрашув бўлиб ўтди.
"FCA" компанияси ва Ўзбекистондаги энг йирик телекоммуникация операторлари, телекоммуникация тизими интеграторлари ҳамда кичик интернет провайдерлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Яқин муддатлар ичида компания делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш юзасидан келишувга эришилди.

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from "Dunyo" AA. O`zbekiston. Rasmiy kanal

2024 йил 8 октябрь куни Элчихона кўмагида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Польша Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги экспертлари ўртасида видеомулоқот ўтказилди.
Тадбирда Элчихона дипломатлари ҳам иштирок этишди.
Музокаралар давомида Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бўлажак тадбир якунида икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштиришга қаратилган ҳужжатларнинг мустаҳкам пакети, жумладан аниқ инвестиция келишувлари ва экспорт шартномалари имзоланишига алоҳида аҳамият берилди.
Тадбирда Элчихона дипломатлари ҳам иштирок этишди.
Музокаралар давомида Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ва унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бўлажак тадбир якунида икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштиришга қаратилган ҳужжатларнинг мустаҳкам пакети, жумладан аниқ инвестиция келишувлари ва экспорт шартномалари имзоланишига алоҳида аҳамият берилди.
Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Польша Миллий савдо-саноат палатаси ва "Pekao" банки билан биргаликда Варшава шаҳрида "Ўзбекистонда бизнес қилиш - қандай муваффақият қозониш мумкин?" мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Польша Тараққиёт ва технологиялар вазирлиги, Инвестициялар ва савдо агентлиги, Миллий савдо-саноат палатаси ва "Pekao" банки раҳбарияти, нуфузли бизнесменлар, журналистлар ҳамда Польшадаги ўзбекистонлик тадбиркорлар уюшмаси вакиллари иштирок этди.
Анжуманнинг очилиш маросимида дипломатик миссия раҳбари нутқ сўзлаб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ва ортга қайтмас ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг қадимий Буюк Ипак йўлидаги стратегик ўрни ва мамлакатда бизнес юритишнинг афзалликлари, жумладан, паст харажатлар ва малакали ёш ишчи кучи ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Савдо-иқтисодий соҳадаги Ўзбекистон-Польша ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Республикамизнинг тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, чарм-пойабзал, қурилиш, кимё, логистика, фармацевтика ва бошқа секторларига Польшанинг нуфузли брендларини жалб қилишга асосий урғу берилди. Шунингдек, жорий йил октябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган "UzTextile Expo Autumn 2024" халқаро кўргазмаси ҳамда ноябрь ойида ташкил этиладиган "Европа иқтисодий кунлари" ҳамда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Польша ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги бизнес-форумда поляк компаниялари фаол иштирок этишга таклиф этилди.
Бизнес-форум якунида G2B ва B2B шаклларида музокаралар ўтказилди.

Азиз ватандошлар,
Жорий йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови бўлиб ўтади.
Ушбу сайловда Ўзбекистоннинг хорижда бўлиб турган барча фуқароларига сиёсий партиялар учун овоз бериш имконияти тақдим этилади.
Хорижда бўлган фуқароларимиз ўзларининг овозлари орқали мамлакатимиз келажагини белгилашда иштирок этишлари мумкин.
Шу муносабат билан Польшада бўлиб турган ватандошларимизга Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатдаги элчихонасига ташриф буюрган ҳолда, Парламент сайловларида иштирок этишлари учун шароит яратилганини маълум қиламиз.
Сизнинг овозингиз келажагимиз учун муҳим!
Манзил: Варшава шаҳри (Польша), Урсинов тумани, Краски кўчаси 21
Сана ва вақт: ж.й. 27 октябрь, 08:00-18:00
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикасининг
Польша Республикасидаги Элчихонаси